Алексей Миранчук "Салернитана"га ўтиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
17 июл 2023
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук "Салернитана"га кўчиб ўтиши мумкин.

Бергамо жамоаси россияликни 9-10 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Жамоа устози Жан Пьеро Гасперини ярим ҳимоячи келажаги борасида қарор қабул қилишдан аввал машғулотларда Миранчукнинг ҳаракатларини кўрмоқчи.

Шунингдек, "Аталанта" россиялик футболчи билан шартнома муддатини узайтириб, кейин уни ижарага бериб юбориш вариантини ўрганмоқда. "Салернитана" Миранчукни ижарага олишга тайёр ва улар Бергамо клуби вакиллари билан алоқага чиқиб улгурган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Calciomercato