Алишер Латипов: "Жамоамиз олдига бешликка кириш вазифаси қўйилган"

Mirjalol Normatov
21 apr 2023
Про-лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Юниред" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Алишер Латипов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Балки сал ҳаяжон бўлгандир. Танаффусда йигитлар билан гаплашдик. Ўйинимиз иккинчи бўлимда ўзгарди. Бироқ пенальтидан фойдалана олмадик. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- Биринчи бўлимдаёқ ўзгариш қилишингизга жароҳат сабаб бўлдими?

- Ҳа, жамоамиз сардори тиззасида оғриқ сезди. Шу боис уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

- Жароҳатнинг мавжудлиги кейинги ўйинга ҳам таъсир қиладими?

- Йўқ, биз тақвимга кўра, 7-турда дам оламиз. Шифокорларимиз холатни ўрганиб чиқишади. Жамоамиз сардори 8-турга қадар тикланади деб ўйлайман.

- Жамоанинг олдидаги мақсад қандай?

- Биз ёш жамоамиз, биринчи бор Про-лигада иштирок этаяпмиз. Жорий мавсум жамоамиз олдига бешликка кириш вазифаси қўйилган.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Али Давронов
21 apr 2023
Азиз Асимовга :Бу мавсумда олдингизга қанақа вазифа қўйилган? А.Асимов: БУ МАВСУМДА ОЛДИМГА ВОХА ЖАМОАЛАРИНИ СИНДИРИБ МАЙДАЛАШ ВАЗИФАСИ ҚЎЙИЛГАН!