Аминбек Ёқубов: "Бугун ғалаба қозонишимиз керак эди"

Оқил Абдубарноев
22 авг 2022
“Mirabror Usmanov Memorial Cup-2022” мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон ва Эрон ўсмирлар жамоалари ўйинидан сўнг мезбонлар футболчиси Аминбек Ёқубов фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

— Бугун ғалаба қозонишимиз лозим эди. Шунчаки омад биздан юз ўгирди. Келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан. 

— Ўйиндаги атмосфера қай даражада эди?

— Ўйин атмосфераси юқори эди. Барча йигитларга келгуси учрашувларда омад тилайман. Такрор айтаман, бугун биз ғалаба қозонишимиз керак эди.

— Эрон билан аввал ҳам тўқнаш келгансизлар. Бугунги ва аввалги ўйин ўртасида қандай фарқ мавжуд?

— Аввалгиси билан солиштирганда, бугунги ўйин темпи юқорироқ эди.

— Сизнинг голингиз жамоани мағлубиятдан сақлаб қолди. Ушбу гол муаллифига айлангач, кўз олдингиздан қандай ҳиссиётлар ўтди?

— Албатта, ўйиндан аввал ота-онам, мураббий, қолаверса, ватаним учун гол уришни мақсад қилгандим ва бунга эришдим", деди ўзбекистонлик футболчи.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia