

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бироқ бугун биз устунлик қилдик деб ўйлайман. Легионер футболчимизнинг ҳужжат ишлари туфайли бугунги баҳсда қатнаша олмади. Шунга қарамай биз кўп ҳужум қилдик, аммо гол ура олмадик, - дейди мураббий.
- Жамоа нега ҳужумда прессинг қилмади?
- "Пахтакор" дарвозасига яқинроқ ўйнашга ҳаракат қилдик. Бироқ охирги пасни ноаниқ оширдик. Шу боис ҳам гол ура олмадик.
- Жамоа 6 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясалди. Бундан ташқари "Тракторсози" 8та ўйиндан буён гол уриб келаётганди. Шунга қарамай биз яхшироқ ўйнадик дедингиз. Бугун жамоангиз ўз савиясидан паст ўйнадими?
- Шунчаки бизга омад етишмади ва гол ура олмадик. Бундан ташқари жамоа жуда ҳам чарчаганди. Ёмон ўйнадик дея олмайман. Тошкентдаги баҳсдан олдин биз кўплаб оғир ўйинлар ўтказгандик.
- "Тракторсози"нинг гуруҳдан чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Гуруҳда ҳозирча биринчи ўриндамиз. Бундан ташқари ўз майдонимизда яна иккита баҳс ўтказамиз. Менимча гуруҳдан чиқиш учун имкониятларимиз яхши.
- Гуруҳдаги қайси ўйин оғир бўлди?
- Барча ўйинлар қийн ўтди. Масалан, "Ал Жазира"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган ўйинимизда биз бунчалик кўп ҳужум қилмагандик.
Нарзулла Сайдуллаев



