

Англияда байрамона давр анъанавий равишда ўйинларга бой бўларди, аммо бу йил ундай эмас. Маълум бўлишича, Boxing Day'да "Манчестер Юнайтед" 26 декабрь куни "Ньюкасл" билан тўқнаш келади.
Лига қарор тақвимга боғлиқ эканлигини тушунтирди ва дам олиш кунларига 33 та ўйин куни ажратиш "мажбурияти" борлигини таъкидлади. Совғалар куни 2025 йил жума кунига тўғри келганлиги сабабли, бу ўзгаришга зарурат туғилди. Бироқ Boxing Day дастурининг тўлиқ версияси 2026 йилда қайтади.
"Opta" маълумотларига кўра, 2025 йилги Boxing Day жадвали 1982 йилдан бери (ўшанда ҳеч қандай ўйин ўтказилмаган) энг қисқаси бўлади.
Аввалроқ АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланаётгани маълум бўлган эди.



