Ана холос! МЮ Алекс Фергюсонга "Олд Траффорд"да ўйиндан кейин кийиниш хонасига киришни тақиқлаб қўйди

Tolibjon Qosimov
16 oct 2024
Сэр Алекс Фергюсон энди ўйинлардан кейин МЮнинг кийиниш хонасига кира олмайди.

Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" ҳаражатларни қисқартириш мақсадида 82 ёшли Фергюсонга клуб элчиси сифатида тўлаб келинган иш ҳақини энди бермаслиги маълум бўлганди. Собиқ мураббий клубдаги бу лавозимда йилига 2 миллион фунт ишлаб топган.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббий Фергюсондан "Олд Траффорд" стадионида кийиниш хонасига кирмасликни сўрашган.

МЮдагилар Фергюсонга жамоа кийиниш хонасига кириш тақиқланганини рад этишмоқда, аммо клубда айтишларича, энди у ерга ким кириши ва кимлар кирмаслиги ҳақида янгиланган маълумот мавжуд. Авваллари Фергюсон ўйинлардан кейин жамоанинг кийиниш хонасига бемалол кира оларди, лекин буни мунтазам равишда амалга оширмасди.

Қайд этилишича, жамоанинг кийиниш хонасига ташрифлар ўн йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" маданиятининг бир қисми бўлган. Фергюсон ва унинг ҳамкасблари, футбол кенгаши аъзолари Девид Гилл ва Майк Эделсон худди Сэр Бобби Чарлтон ва собиқ директор Морис Уоткинс каби ҳар доим севимли меҳмонлар бўлиб келишган.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: dailymail.co.uk

Изоҳлар

LFC_FIRMINO
16 oct 2024
MYUda ishlar chatoq
Java.FCB
16 oct 2024
Undan ko'ra dodadan ko'pro maslahat omisanlami. Bundayam kalli qo'li bor shakili. Rahbariyati bilan xaydash kere bulani shundo klubi vayron qvotti
BarsAndijon
16 oct 2024
Балки яхшиликкадур эссингдами у унака бу бунака деб З килгандурда... лекин МЮ тарихи бой команда тезрок уз мавкеини тиклаб олсин
VodiySoft
16 oct 2024
Ronalduni ham Fergyusson sababli 2-marta olib kelishgandi MYuga, tak chto, 80 dan oshgan qariyadan tayinli gap ham chiqmaydi, Fergyusson o'z davrida ham zo'ri bo'lmagandi, hozir ham undan aynan esi og'gan paytda nimadir gap kutish ahmoqlik. xD
Adham_realmadrid
16 oct 2024
Otning o'limi itlarning bayrami!!!!