"Уни ёзда жамоага олиб келишга уриндик, бироқ унинг маоши бизга тўғри келмади. Билишим бўйича, кейинчалик Рубин Жазоир клубига биз таклиф қилган маошдан ҳам камига бориб қўшилди.
Қишда Рубин Хебайни қайтаришга уриниб кўрамизми? Йўқ! Бизнинг энди режаларимиз ўзгарди. "Андижон" жамоаси бошқа Рубин Хебай бўйича музокаралар ўтказмайди", - деб фикр билдирди клуб бош директори.
Маълумот учун, Рубин Хебай 2023 йилги мавсум "Андижон" сафида барча мусобақаларда 27 та ўйин да майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширганди.
Изоҳлар