«Андижон» - «Навбаҳор» учрашувини Мурод Ризаев шаҳрлаб боради

Narzulla Saydullayev
15 апр 2018
Маълумки, бугун Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқич ўйинлари бўлиб ўтади.

Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида мухлислар водий дербисига гувоҳ бўлади. ПРО-Лига вакили «Андижон» ўз майдонида Суперлига клуби «Навбаҳор» жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув кеч соат 20:00да бошланади. Ўйин Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Бўлажак водий дербисини таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев шарҳлаб борадиган бўлди.

Спорт телерадиокомапаниясининг кўчма телевизион станцияси кеча Андижон шаҳрига етиб келди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia