"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор

Iskandarov Abdulaziz
22 jan 2025
"Андижон" бугундан янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги қисмига киришади.

"Бургутлар" бугун Анталияга йўл олади ва машғулотларни давом эттиради. У ерда давом этадиган 35 кунлик тайёргарлик жараёнида “Бургутлар” 9 та назорат учрашувини ўтказиши кўзда тутилган. Ҳозирга қадар 7 та спарринг-рақиблар номи маълум ва бир кунда иккитадан ўйинлар ҳам ўтказилади. 

Эътиборлиси, “Андижон” Анталияда асосан Европа клубларига қарши баҳс олиб боради. Тез орада яна иккита рақиб номи маълум бўлади. 

“Андижон” жамоасининг Анталияда ўтадиган ўртоқлик учрашувларидаги рақиблари:

25-январ. “Андижон” – “ЛКС Лодз” (Польша)

29-январ. “Андижон” – “Ворскла” (Украина)

2-феврал. “Андижон” – “Борац Банья-Лука” (Босния ва Герцеговина)

7-феврал. “Андижон” -  “АСК Войцберг” (Австрия)

7-феврал. “Андижон” – “Рауфосс” (Норвегия)

13-феврал. “Андижон” – “ФК Зелин” (Чехия)

17-феврал. “Андижон” – "Вишиста Краков” (Польша)


Iskandarov AbdulazizМақола муаллифи
Муқова: "Андижон" матбуот хизмати

Изоҳлар

Real.M & Chelsi
22 jan
Lods,Voskla,Borats,Zlin Oliy Liga jamoalari,sparringbop jamoa Andijon uchun
Бек 75
22 jan
Андижонимга омад
dessi anvar
22 jan
2 - февральда банья билан ўйнаркан бешга бир билан ўтса керак