Андрей Шипилов: "Ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди"

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2019
Coca Cola Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Металлург" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

- Мавсум охирида мусобақа жадвалининг ўрта ҳамда қуйи поғоналарида бораётган жамоаларнинг баҳси қизиқарли кечмоқда. Бугун ҳам гарчи ҳисоб очилмаган бўлса-да, мухлислар ҳужумкор футболнинг шоҳиди бўлишди. Жамоалар тўрт бора дарвоза устуни ва тўсинларини пойлашди. Ким биринчи гол урса ўша жамоа ютарди. Шундай ўйинлар кўпроқ бўлишини истардим.

Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Ҳар иккала жамоада вазиятлар юзага келди.  Аммо ҳимоячи ва дарвозабонлар бугун устунлик қилишди. Чемпионат тугашига битта тур қолди. Мавсумни ижобий натижа билан  якунлаб,  таътилга яхши кайфиятда чиқиб кетишни истаймиз. Бухоро жамоасига ҳам шу тилакларни билдираман,  - дейди Андрей Сергеевич.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Металлург" матбуот хизмати