21 ёшли ўйинчи мухлислар томонидан сўнгги 12 ой ичида "Уч шерлар"нинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Овоз бериш якунларига кўра, Сака "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс ва "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнни ортда қолдирди.
Ёш "канонир" терма жамоа сафида ўтган мавсум 9 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Қолаверса, Андоррага қарши ўйиннинг (4:0) энг яхши футболчиси деб топилди.
Изоҳлар