Англия терма жамоасининг ФИФА кунлари учун эълон қилинган қайдномасидан уч нафар футболчи олиб ташланди. Коул Палмер, Фил Фоден ва Олли Уоткинсларда жароҳат бор, шу сабабли улар Миллатлар лигаси ўйинларида иштирок эта олишмайди.
Инглизлар бу уччала ўйинчи ўрнига бошқа футболчиларни жалб қилишни режалаштирмаяптилар.
Маълумот учун, Англия 7 ва 10 сентябрь кунлари Ирландия ва Финляндия термаларига қарши майдонга тушади.
Изоҳлар