

"Челси" кутилганидек хотиржамгина финалга йўлланма олди. "Бетис" эса Италияда "Фиорентина" билан 120 дақиқа "жанг олиб борди". Якунда "Бетис" Антонининг жаримадан урган суперголи ва ассисти эвазига ҳал қилувчи баҳсда қатнашадиган бўлди.
"Бетис" - "Челси" ўйини 28 майдан 29 майга ўтар кечаси соат 00:00да старт олади.



