- Ўйин ҳақида
- "Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун бизда ҳам вазиятлар бўлди, фойдалана олмадик.
- Об-ҳаво ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, бу баҳона бўлмаслиги керак. Ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнади.
- "Шўртан" футболчиларига тажриба ёки омад етишмадими?
- Омад етишмади. Шуниси тўғрироқ бўлади. Кўрдингиз, Бекзод Сувоновда гол киритиш учун ажойиб вазият бўлганди, фойдалана олмади. Бугун бизга кўплаб вазиятларда омад етишмади.
Изоҳлар