АПЛ клуби Нойерга кўз тикди

Sherzod Nurmatov
13 апр 2026
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер фаолиятида биринчи марта хориж клубига ўтиши мумкин.

40 ёшли "Бавария" сардори ҳали муддати тугайдиган шартномасини узайтириш-узатирмаслик тўғрисида қарор қабул қилмади ва фахрий футболчининг фаолиятини тугатиш ҳақида режалари ҳам номаълумлигича қолмоқда.

"Futbol de Inglaterra" маълумотларига қараганда, Англиянинг "Брайтон" жамоаси Нойерга жиддий эътибор қаратмоқда. Манбанинг хабар беришича, бош мураббий Фабиан Хюрцелер ўзининг юлдуз ватандошини жамоасига қўшилишини истаб, трансферни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Мануэль Нойер 2011 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Хабарларга кўра, унинг келишувни узайтириш бўйича музокаралари шу ойда бўлиб ўтиши кутилмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Futbol de Inglaterra