АПЛда май ойининг энг яхши мураббийи номига давогарлар тўртлиги маълум

Eldor Akmurzayev
25 май 2021
Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар бермоқда. Демак, номзодлар билан танишинг:

Микель Артета (“Арсенал”) – 5 ўйинда 5 ғалаба

Марсело Бьелса (“Лидс Юнайтед”) – 5 ўйинда 4 ғалаба, бир мағлубият

Юрген Клопп (“Ливерпуль”) – 5 ўйинда 5 ғалаба ва ЕЧЛ йўлланмаси қўлга киритилди

Дэвид Мойес (“Вест Хэм”) – жамоа 1999 йилдан бери илк бор мавсумни юқори 6-ўринда якунлаб, Европа Лигасига йўл олди.

Овоз бериш жараёнида мухлислар ва АПЛ экспертлар гуруҳи қатнашади. Ғолиб эса кейинги ҳафтада маълум бўлади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: premierleague.com