Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
17 дек 2025
Рональд Араухо Рождество таътилидан кейин қайтади.

"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Рождество таътилидан сўнг сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Араухо психологик муаммолар туфайли тикланиш учун вақт сўраган ва Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишни мақсад қилган эди. Уругвайлик футболчи сўнгги бор майдонга 25 ноябрь куни Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Челси»га қарши ўйинда (0:3) тушганди.


"Marca" хабарига кўра, Араухо 29 декабрь куни "Барселона"нинг қолган футболчилари билан бирга машғулотларга қайтади ва Рождество таътилидан кейинги илк учрашувда – 3 январь куни "Эспаньол"га қарши ўйнашни режалаштирмоқда.

Ҳимоячи байрамни Уругвайда оиласи билан ўтказишни режалаштирган, бу ҳам унинг тикланишига ёрдам бериши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca