Аргентиналик иқтидор тез орада "Манчестер Сити" таркибига қўшилади

Sherzod Nurmatov
17 feb 2025
19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри шу ҳафта Англияга йўл олади.

Бу ҳақда италиялик инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

У Аргентина U-20 терма жамоаси ўйинидан кейин "шаҳарликлар" шаънини ҳимоя қилишга тайёр бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Эчеверри 2024 йилнинг 25 январида "Манчестер Сити" билан 4,5 йиллик шартнома бўйича келишиб олган ва 2025 йилнинг январигача ўз жамоаси "Ривер Плейт"да ижарада ўйнаши маълум қилинганди.

20 февраль куни Пеп Гвардиола шогирдлари Чемпионлар Лигаси ўтиш бочқичининг жавоб ўйинида "Реал"га қарши ўйнайди. "Этихад" стадионида ўтган илк учрашувда "шаҳарликлар" 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: x.com/FabrizioRomano

Изоҳлар

mirabzal
17 feb
Реал бемалол юутади ситини
Manchester City Championes
17 feb
Буни 2024 трансфер килганди узини клубида 2025 йилгача куйганди мана кайтади Хулиан Алварездан анча кучли уйинчи.
Саид бурхон
17 feb
Пеп Яна узок йиллар АПЛ да гигимон булиб юрарканде коил. Пепга Энди АПЛ дан хотин топишимиз кере?
Said burxonni Dadasi
17 feb
Saidjon bolam yuqot bu dalbayop fikrlarini
Аваз Худойқулов
17 feb
Гвардиола тўғри қиляпти ҳимоячиларни олиб, стоунз ҳам аке ҳам диашда ҳам тезлик жуда паст, гвардиол ҳамда аканжи нормал футболчилар, оғриқли кемтик нуқталар жойи тўлдириляпти