"Арсенал" Феликсни ижарага олишга тайёр

Mirjalol Normatov
8 янв 2023
"Арсенал" ва "Атлетико" Жоау Феликснинг ижараси борасида музокаралар олиб бормоқда.

Бунга қадар "матрасчилар" футболчисини бошқа жамоаларга 20 млн евродан камига ижарага бермаслигини айтган. Аммо "Daily Mail" нашрининг ёзишича, "Арсенал"га бу сумма маъқул келмаган ва шу сабабли нархни пасайтиришга уринган. "Канонирлар" Феликсни 5 млн фунтга ижарага олиб, 70 млн фунтга сотиб олиш вариантини таклиф қилган. 

Лондон клуби қишда Феликсдан ташқари "Шахтёр" футболчиси Михаил Мудрикни ҳам ижарага олмоқчи.

Ушбу мавсумда Жоау "Атлетико" таркибида 19 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 3 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal