Кейинги мавсумда Лондон клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириши кутилмоқда. Жоржиньо ва Томас Парти катта эҳтимол билан шартнома муддати тугагач (30 июнь), "канонирлар"ни тарк этишади.
"Арсенал" Субименди билан имзолаш бўйича музокараларда "жуда илғор" босқичда. Футболчи Испания Ла Лигасининг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Статистика бўйича, 26 ёшли футболчи ҳаводаги дуэлларининг 66 фоизида ғалаба қозонган.
Қайд этилишича, Субимендининг "Сосьедад" билан шартномасида 51 миллион фунтлик товон пули банди бор.
Изоҳлар