"Арсенал" Лаутаро Мартинес борасида "Интер"га таклиф юборди

Aslanov Jasurbek
28 июл 2021
"Арсенал" Лаутаро Мартинесни сотиб олмоқчи.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, Лондон клуби 23 ёшли ҳужумчи учун "Интер" клубига таклиф жўнатган. Арсеналнинг асосий мақсади - АПЛнинг кучли тўртлигидаги аввалги ўрнига қайтиш. 

Интер эса чемпионликни ҳимоя қилиш мақсадида Лаутарони сақлаб қолмоқчи.

"Арсенал" Лаутаро Мантинесдан ташқари, Мануэль Локателли ва дарвозабон Аарон Рэмсдейлга ҳам кўз тиккан. Яқин кунларда эса, "Брайтон"дан Бен Уайт "Арсенал"га кўчиб ўтиши кутилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph