"Арсенал" Окафорга қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2022
Лондон клуби "Зальцбург" аъзоси Ноа Окафорни таркибига қўшиб олишни истайди.

Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди. 

"Тўпчилар" 22 ёшли форварднинг ўйинини кузатиш учун чоршанба кунги Чемпионлар Лигаси доирасидаги учрашувга скаутларини юборди. Швейцариялик футболчига даъвогарлар орасида, шунингдек, Италиянинг "Милан" ва Англиянинг "Лидс" клубларини кўриш мумкин. 

Окафор ушба мавсумда Австрия жамоаси учун турли мусобақаларда 18 та ўйинда иштирок этди ва 9 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Унинг ҳисобида 2 та ассист ҳам мавжуд.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/ekremkonur