"Арсенал" ўз таркибини "Реал" форварди билан кучайтирмоқчи

Alisher
15 окт 2020
"Реал" ҳужумчиси Лука Йович "Арсенал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Қаймоқранглилар" омадсиз мавсумдан сўнг 22 ёшли сербиялик футболчи билан тўлақонли хайрлашишни хоҳлашмаяпти, аммо Лондон клуби у билан шартнома имзоламоқчи.

Хабарларга кўра, мадридликлар форвардни ижарага бериб юборишга тайёрлар.

Лука Йович жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun