

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Испаниялик футболчи 2025 йилнинг январидан бери "Фиорентина" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 16 ўйин ўтказди.
Аввалроқ Пабло Мари "Монца", "Арсенал", "Удинезе", "Фламенго", "Манчестер Сити", "Депортиво" ва "Жирона" жамоаларида тўп тепган.



