"Арсенал" ва "Милан" Ренату Саншешга қизиқмоқда

Alisher
25 дек 2021
"Лилль" ярим ҳимоячиси Ренату Саншешга "Арсенал" ва "Милан" қизиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клублар ўйинчи билан боғлиқ вазиятни кузатишмоқда. Агар у "Лилль"дан кетса, "Арсенал" ва "Милан" у билан шартнома имзолашга уриниб кўради.

24 ёшли португалиялик футболчи жорий мавсум "Лилль" таркибида барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira