"Арсенал" январда "Барселона"дан кетиши мумкин бўлган Ольмога қизиқмоқда

Alisher
21 dec 2024
"Арсенал" Ла Лигада рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ муаммо сабаб январда Каталония клубидан кетиши мумкин бўлган "Барселона"нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда.

Лондон клубини бундай даражадаги ўйинчини текинга олиш имконияти ўзига жалб қилмоқда. Аммо, "канонирлар"га "Манчестер Сити" ва "Бавария" рақобат ташкил қилиши мумкин. Биринчи навбатда "Барселона" жорий мавсум сўнггига қадар Ольмонинг рўйхатдан ўтказишни узайтириш йўлларини изламоқда.

Эслатиб ўтамиз, испан ярим ҳимоячиси Каталония клубига ўтган ёзда "РБ Лейпциг"дан ўтди. "Кўк-анорранглилар" Ольмони 2024 йилнинг сўнггига қадар рўйхатдан ўтказа олишди.


AlisherМақола муаллифи
Муқова: TEAMtalk

Изоҳлар

Futbol Uchun
21 dec 2024
Барса ўзи битта яхши трансфер қилганди, у ҳам муаммоли трансфер бўлган экан.