

"Бизда Филиппени харид қилиш бўйича ҳуқуқ бор, аммо биз керакли вақтда қарор қабул қиламиз. Мен учун асосийси - футболчининг ўзини қандай ҳис қилаётгани. Коутиньо бахтли ва мослашишга улгургандек кўринмоқда. Биз барчаси муваффақиятли ўтиши учун жуда ҳам ҳаракат қилдик ва Филиппе ўзини жамоамизда қулай ҳис қилди", - дейди Жеррард.
"Астон Вилла" Коутиньони "Барселона"дан январда ижарага олди.
29 ёшли бразилиялик футболчининг ҳисобида жамоа таркибида 7та ўйинда 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



