"Аталанта" Оспинани харид қилмоқчи

Sherzod Nurmatov
12 июн 2021
Бергамоликлар колумбиялик посбонга даъвогарлик қилишмоқда.

"Аталанта" трансфер ойнаси вақтида "Наполи"дан Давид Оспинани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беряпти Жанлука Ди Марцио.

Айни пайтда Жан Пьеро Гасперини ихтиёрида Пьерлуижи Голлини, Марко Спортьелло ва Франческо Росси бор.

Давид Оспина ўтган мавсумда неаполликлар сафида 23 та ўйин ўтказиб, 21 та гол ўтказиб юборган ва 10 та ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/dimarzio