"Атлетик" Гаританони ишдан бўшатди

Бильбаонинг "Атлетик" клуби бош мураббийи Гаиска Гаритано истеъфога чиқарилди.

Клуб раҳбарияти испаниялик мутахассис ва унинг ёрдамчиларини вазифасидан озод қилиш қарорини чиқарди. Гаританонинг истеъфоси Ла Лига 17-турида "Эльче" (1:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин содир бўлди. 

"Атлетик" айни пайтда 21 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Клуб кейинги турда "Барселона" билан тўқнаш келади.


Манба: athletic-club.eus