

Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий "Twitter" саҳифаси хабар бермоқда. "Атлетико" ва Марио Эрмосо 2024 йилгача, яъни 5 йиллик шартномага имзо чекди.
Эрмосо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи фаолияти давомида "Вальядолид" клубида ҳам тўп сурган.
Ҳимоячи "матрасчилар"га қадар 2017-2019 йиллар давомида "Эспаньол" шарафини ҳимоя қилган.
Футболчи 2018 йилдан эътиборан Испания терма жамоаси футболчиси саналади.




