"Майдонда ўтказилган ҳар бир лаҳза хотирамда, лекин энг аввало қалбимда муҳрланиб қолади. Аммо, ҳаётимнинг бу ажойиб бобини фахр ва соғинч оҳангида якунлаш вақти келди. Саҳифа алмашади, аммо футболга бўлган муҳаббат абадий қолади," - деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқда.
Гамейронинг сўнгги клуби "Страсбур" бўлиб, у 2024 йилнинг ёзида клубни тарк этганди.
Шунингдек, француз "Лорян," ПСЖ, "Севилья", "Атлетико" ва "Валенсия" клубларида ҳам ўйнаган. У тўрт карра Европа Лигаси ғолиби, Франция чемпиони ва Испания кубоги соҳиби ҳисобланади.
Гамейро Франция терма жамоаси сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Изоҳлар