Азиз Асимов ва Раҳим Каримов ўз аризасига кўра ишдан кетган, Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ва Фирдавс Норсафаровга қўлланган чеклов олиб ташланган — ЎФА Этика қўмитаси

Sherzod Nurmatov
14 apr 2025
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 2025 йилнинг 9 январида юборган 01/10-сонли хатига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Азиз Асимов, Раҳим Каримов, Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаровларнинг спорт мусобақалари натижаларига таъсир ўтказишга алоқадорлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

ЎФА Этика қўмитасига тақдим этилган ҳужжатларга асосланиб, қўмита томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази собиқ ҳакамлари Азиз Асимов ва Раҳим Каримов фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун ўз аризаларига кўра ҳакамлик фаолияти тугатилгани, шунингдек, фаолиятида техник хатоларга йўл қўйган ҳакамлар Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаров эса ҳакамлик фаолиятидан маълум муддатга четлаштирилганлиги аниқланди.

ЎФА Махсус инспекцияси томонидан номлари юқорида келтирилган ҳакамлар билан профилактик ва тушунтириш ишлари олиб борилган ҳамда улар ўз фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликларини тўлиқ тушуниб етганлар. Шунингдек, келгусида юзага келиши мумкин бўлган бу каби ҳолатларни олдини олиши бўйича барча имкониятларини ишга солишини билдириб ўтганлар.

Этика қўмитаси томонидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдурашид Худойберганов ҳамда Фирдавс Норсафаровга нисбатан вақтинчалик Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази томонидан Суперлига, Про лига, Биринчи лига, Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги каби мусобақаларда фаолият олиб боришга нисбатан қўлланилган чекловлар (четлатишлар) муддати тугаганлиги боис, уларнинг ҳакамлик фаолиятини қайта тикланиши таъминланиши бўйича қарор чиқарилди.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Қопқоқ: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳлар

Жахонгир-9
14 apr
Абдухоликов ва Бозоровларга кизил карточка куллаган рефере лар хам жазоланиши керак чунки улар Ўз карори билан ўйин натижаларига жиддий таъсир ўтказди.Айникса Насафнинг хужумкорлиги Нол га тушиб кетди.Аслида сарикка тортадиган вазият эди.
Neftci&Barca
14 apr
Азиз Асимов деган махлук судья эртарок йўқолиш керак эди! Қанча-қанча командаларни қарғишига қолган ўзини хурмача қарорлари билан! Шунча пайитдан бери хакамлик қилиб келган ва уни хатоларига хакамлар қўмитаси индамаганига хайронсан!!!
Махкамов Гуломжон
14 apr
Пахтакор ёрдамчилари сафга кайтди Олга Норсафаров Энди ПАХТАКОР ютказмайди У́ФФ. Котта рахмат
Zayniddin Raximov
14 apr
Shartmidi qayta tiklash, raqobat bölmasa yana shu nayranglar davom etmasligi kim kafolat beradi
Odil Rofeyev
14 apr
Ишдан кетди булдими конун олдига ким жавоб беради. Корупцияга срок бор