

"Ҳаётда сиз учун ҳаммасидан устун нарсалар бўлади. Онамнинг жиддий ҳасталиги деярли ортда қолганди ва бахтли эдим. Бироқ мен ва жамоадошларим муносиб бўлмаган ҳақоратлар туфайли ҳасталик яна зўрайди ва бир қарорга келдим. Мен онамни танлайман" - дейди Азмун.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 гуруҳ босқичини муваффақиятсиз якунлади. Азмун 3та учрашувда бирорта гол ура олмади.



