

Мазкур тур доирасида таркибида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракатланадиган "Ал Шаржа" клуби ўз майдонида "Ал Ваҳда"ни қабул қилди. Учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келган (1:2). Шукуров майдонда тўлиқ ҳаракат қилди ва ўйиннинг 86-дақиқасида сариқ карточка ишлаб олди. Мазкур мағлубият натижасида "Ал Шаржа" мусобақа етакчиси Дубайнинг "Ал Аҳли" клубини янада узоқлаштириб юбориши мумкин.
БАА чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.





