БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда

Sherzod Nurmatov
30 май 2025
Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

БАА футбол ассоциацияси Космин Олариу жамоаси машғулот жараёнидан суратларни тақдим этди.

Аввалроқ БАА Ўзбекистон ва Қирғиз Республикасига қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uaefa.ae