

Тантанали кутиб олиш маросимида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мусобақадаги иштирокимиз яхши бўлди. Мақсадимиз финалда ўйнаш эди. Лекин омадимиз келмади. Мухлислардан узр сўраймиз. Кейинги мусобақаларда янада яхши ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз.
Рустам Умаров тажрибали футзалчимиз. Умид қиламанки, бундан кейин ҳам ёшларга ўз маслаҳатларини бериб боради. Осиё чемпионатида дебют қилган ёш футзалчиларимиз яхши таассурот қолдиришди. Улардан кўнглим тўлди", - дейди Баҳодир Аҳмедов.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди



