Баҳром Ҳайдаров: "4 та турдан буён давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик"

Alisher Ostonov
12 apr 2025
Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи ғалаба билан жамоамиз мухлислари ва клубимиз раҳбариятини табриклайман. Анча ёқимли ҳиссиёт, ғалабаларимиз бардавом бўлсин. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Машғулотлардаги тайёргарлик ишланмаларимиз ишлади. 4 та турдан бери давом этаётган ғалабасиз серия босимидан ўтиб олдик. Иккинчи бўлимда озроқ хотиржамликка берилдик. Жароҳатлар режаларга таъсир кўрсатди. Хатоларни кўриб чиқиб, хулоса чиқарамиз.

- Кейинги ўйинлар ҳақида фикрингиз? Ўзбекистон кубогидаги мақсадлар қандай?

- Бизда чемпионат ёки кубок учрашуви ажратилмайди. Ҳар икки турнир биз учун муҳим. Рақибга қараб ёшларга ҳам имконият берамиз. Кубокдаги биринчи вазифамиз бу - гуруҳдан чиқиш.



- Қизил карточка олган футболчилар нечта турга четлатилгани ҳақида ойдинлик киритилдими?

- Биз ҳам кутаяпмиз. Ғофуров ҳам, Ҳасанов ҳам асосий таркибда рақобат ярата оладиган футболчилар. Кейинги турдан кўриб чиқилса керак. Режаларни шунга қараб тузамиз.

- Ўринбосарлар таркибида Жасур Аҳмаджонов 7 та гол урди. Уни асосий таркибга жалб этиш режаси борми?

- Албатта, биз уни кузатиб бораяпмиз. Бугунги ўйин қайдномасига ҳам киритмоқчи эдик. Жасур асосий таркиб билан машғулотларни ҳам олиб борди. Ёшлар таркибимиздан футболчилар етишиб чиқса, бундан фақат хурсанд бўламиз.




Alisher OstonovМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

LEVERPUL.
12 apr
Ikkala jamoada ham o'yin 0 .
Vvvgcf Gcfghg
12 apr
Тугри суперлигани пасайтиряпти айникса кукон пул йук уйинчи йук
Xajaeb 1987
12 apr
Quqon.Zur uynayapti
Nodirbek Axmedov
12 apr
Шуям футболми? Уйинчинга атайлаб ургин синдиргин деб курсатма бергандингми? Силарга шунака ғалаба татийдими. Хайф шунақа бўлса...
Азим Исмаилов
12 apr
Агар бугун хам Кукон ютмаганида жаноб хайдаров к...ига тепиларди