Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг адолатли натижа бўлди деб ҳисоблайман"

Alisher
8 mar 2025
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Қўқон-1912" - "Андижон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Чемпионат старти барчани табриклайман. Шунингдек, Рамазон ойи билан халқимизни ва 8-март байрами муносабати билан мўътабар аёлларимизни муборакбод этаман. 

Икки йилдан буён Про-лигада иштирок этаётгандик. Бугун Суперлигага қайтиш ва дебют ўйинимиз бўлди. Жамоада умумий ҳаяжон бўлди. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг босимдан қутулиб, ўйин ҳароратини ҳис қила бошладик. Иккинчи бўлимда ташаббус биз томонга ўтди. Бироқ, ҳар икки бўлим наздидан хулоса қилсак, бугунги дуранг адолатли натижа деб ҳисоблайман.

- Натижадан қониқдингизми ёки ўйин сифатиданми?

- Бу ҳақида тушунтирдим. Биринчи ўйинда ҳаяжон бўлади. Ўйин сифати секин-секин яхшиланиб боради. Очилиш ўйинида босим бўлади.

- "Андижон" жамоаси сизда қандай таасурот қолдирди?

- "Андижон"ни ўрганиб чиққандик. Бугун ҳаяжон сабаб боримизни кўрсатиб бера олмадик. Ўйинлар давомида йигитлардан босим тушиб боради.



AlisherМақола муаллифи
Қопқоқ: championat.asia

Изоҳлар

Davlatbek Alibekov
9 mar
Бахром Хайдаров 70 ёшлик тренир аммо лекин бу суратдаги одам жуда ёшку 40 ёшлар атрофида
abdimobile Abdimobilevich
9 mar
Neftchini boshini yegandi, endi navbat Qo'qonga!!!
Уткирбек Сайдалиев
8 mar
Хисоблаб юраверинглар
Уткирбек Сайдалиев
8 mar
Хисоблаб юраверинглар
Шерзод. М
8 mar
Бошланди