"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг

Aslanov Jasurbek
23 апр 2025
"Барселона" 2025 йилда Испания чемпионатида ютқазмаяпти.

Ханси Флик жамоаси 33-турда "Мальорка"ни (1:0) мағлуб этди.  

Бу йил "Барселона" Ла Лигада 12 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. Сўнгги мағлубият декабрь ойида – "Атлетико"дан 1:2.

Жамоа 76 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб, "Реал"дан 7 очко олдинда (Мадридда бир ўйин захирада).  

Каталонликларнинг кейинги ўйини – 26 апрель куни "Реал"га қарши Испания Кубоги финали.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia