"Барселона" 2017 йилдан бери илк бор Ла Лигани бешта ғалаба билан бошлади

Alisher
15 сен 2024
"Барселона" Ла Лигадаги барча бешта турда ғолиб чиқди.

Ханси Флик жамоаси "Жирона"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Бунга қадар "Вальядолид" (7:0, "Райо Вальекано" (2:1), "Атлетик" (2:1) ва "Валенсия" (2:1) таслим этилган.

"Блауграна" сўнгги бор 2017/18 йилги мавсумда Испания чемпионатини бешта ғалаба билан бошлаган. Серия 8-турга келиб якунланган.

"Барселона" кейинги турни 22 сентябрда "Вильярреал"га қарши ўтказади.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia