

Португалияликнинг агенти Жорже Мендеш Деку ва Ханс-Дитер Фликни Силванинг трансфери зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо, "кўк-анорранглилар" хавбекни текинга ҳам қўлга киритишга тайёр эмас. Каталония клуби жамоа футболчини рўйхатдан ўтказа олмаслигидан хавотирда.
Эслатиб ўтамиз, Бернарду Силванинг "Манчестер Сити" билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига этади. Томонлар янги битим ҳақида музокара олиб бормаяпти.



