"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади

Mirjalol Normatov
14 ноя 2025
"Челси" "Кристал Пэлас" қанот ҳимоячиси Даниэль Муньос билан музокараларни бошлашга тайёр турганди.

Бироқ "Барселона" бу борада Лондон клубига рақобат таклиф қилди, деб хабар беради "Caught Offside".

Манбанинг ёзишича, Лондон клуби 2026 йил январида "Пэлас"га таклиф билан чиқмоқчи, "Барселона" эса ҳолатни ёзгача кузатиб боришга тайёр. "Кристал Пэлас" колумбиялик 29 ёшли ҳимоячини 30 миллион еврога баҳолаган.

Муньос ушбу мавсумда барча турнирларда 19 ўйинда қатнашиб, иккитадан гол ва ассист қайд этди. Унинг клуби билан амалдаги келишуви 2028 йил ёзигача мўлжалланган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Caught Offside