

Каталония клуби 23 ёшли футболчини 12 миллион еврога қайта сотиб олиш имкониятидан фойдаланди. Деулофеу «Барселона»га Польшада 16-30 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Евро-2017 (U-21) мусобақасидан сўнг қўшилади.
«Милан» устози Винченцо Монтелла бу маълумотни тасдиқлаб шундай деди: «Исталган футболчини ўрнини тўлдириш мумкин».
Бу мавсумда Деулофеу 17та ўйинда 4та гол урди ва 3та голли пас берди.




