

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, яқин вақтлар ичида футболчи оёғидан операция қилинади. 29 ёшли испанияликнинг ўнг оёғи сон соҳаси мушакларида жиддий шикастланиш аниқланган. Футболчи Финляндияда "Барселона" назорати остида жарроҳлик столига ётади.
Ушбу мавсумда Роберто барча турнирларда 12 ўйинда қатнашди. Сўнгги ўйинни у айнан шу сабабли ўтказиб юборди.



