«Барселона» ҳужумчиси «Зенит»га ўтишни истамади

Narzulla Saydullayev
3 июл 2017
«Барселона» клубига тегишли ҳужумчи Мунир Эл-Хаддади «Зенит»га ўтмайди.

Каталония клуби 21 ёшли футболчини тахминан 20 миллион еврога сотишга рози бўлди, аммо Мунирнинг ўзи Россияга ўтишни истамади.

Мунир кейинги мавсум қаерда ўйнашини ҳал қилиб олгани йўқ. Катта эҳтимол билан 12 июль куни у «Барселона» билан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sport.es