"Барселона" "Камп Ноу"ни реконструкция қилишга киришди

Sherzod Nurmatov
21 июн 2022
Жамоа бир йилдан кейин бошқа аренага ўтади.

"Барселона" "Камп Ноу" стадионини реконструкция қилишни бошлади. Бу ҳақда клубнинг Twitter'даги расмий саҳифаси хабар берди.

Каталонияликлар кейинги мавсумни "Камп Ноу"да ўтказади, бир йилдан сўнг эса Льюис Компанис номидаги "Олимпия" стадионига кўчиб ўтади. Шу боисдан ҳам "кўк-анорранглилар"нинг уй учрашувларига ташриф буюрувчилар сони 2 баробар камаяди. "Барселона" ушбу аренада ўйин ўтказишдан олдин унинг баъзи биноларини янгилайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona