"Барселона" "Лейпциг" билан музокараларни бошлашга тайёр

Mirjalol Normatov
5 сен 2021
"Барселона" яқин вақтлар ичида "Лейпциг" билан Дани Ольмо трансфери борасида музокараларни бошлайди.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" музокараларнинг илк босқичини ўтказадиган кунни ҳам белгилаб қўйган. Каталонияликлар футболчи билан қишда шартнома имзоламоқчи. "Лейпциг" трансфер учун 75 миллион евро сўрамоқда. Каталонияликлар эса фақатгина 58 миллион евро таклиф қилган.

ЛаЛига раҳбарияти "Барселона"ни огоҳлантирган. Унга кўра, 75 миллион евролик трансфер молиявий фэйр-плей қоидаларини бузишга киради.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo