"Барселона" "Манчестер Сити"дан катта сумма қарздор

Mirjalol Normatov
16 июл 2023
"Барселона" 2022 йили Ферран Торрес билан шартнома имзолади.

Каталония клуби "Манчестер Сити"дан ўтган футболчи учун тўланиши керак бўлган суммаларни ҳалигача тўлагани йўқ. Бу ҳақда журналист Рожер Торелло хабар бермоқда.

Торрес "Ман Сити"да бирор марта ҳал қилувчи ролни ўйнайдиган футболчи бўлмаган. Шундай бўлса-да, "шаҳарликлар" футболчисини 55 млн еврога сотиб юбора олди. Бироқ Каталония клуби футболчи учун 40 млн еврони ҳалигача тўлагани йўқ. 

Аммо Торрес "Барселона"да ҳам асосий футболчи бўла олмади. У "Барселона" таркибида 71 ўйинда 14 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal