

Бир йилдан сўнг Рафиньянинг "Барселона" билан тузган шартномаси якунига етади. Шу сабабли, каталонияликлар ўйинчини 11 миллион еврога сотишга рози бўлишди.
"Кўк-анорранглилар" уни турли йилларда "Сельта" ва "Интер" клубларига ижарага берган.
Ярим ҳимоячи аллақачон "кўршапалаклар" билан оғзаки келишувга эришган.
Футболчи якунланган мавсум Испания чемпионатида 5та ўйинда майдонга тушди.




