“Барселона” Пьянич иштирокида тақдимот маросими ўтказди

Eldor Akmurzayev
15 сен 2020
Миралем Пьянич “Барселона” футболчиси сифатида илк бор “Камп Ноу”га қадам қўйди.

Каталонияликлар хавбекни расмий тарзда ОАВга таништирди. Пьянич янги жамоасида 8-рақам остида ҳаракат қилади.

“Барселона”га келганимдан хурсандман ва бундан фахрланаман. Кийим алмаштириш хонасини буюк клубнинг катта юлдузлари билан бўлишиш эса мен учун шараф. Энди менда ўзга сайёралик билан ўйнаш имкони пайдо бўлди”, дейди босниялик.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona